$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бир йилда 79 нафар фуқаро "тилсиз ёв"нинг қурбони бўлган

Ёнғин Yong

Совуқ фасллар кириб келиши билан иситиш мосламаларидан фойдалана бошлаймиз, қарабсизки,биноларда ёнғин хавфи ортади. Ёз келиши, айниқса, кунлар исий бошлаши ортидан эса эскирган трансформаторлар зўриқиб ишлайди, яхши ҳимояланмаганидан куйиб-ёниб кетади. Аксарият инсонларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига нисбатдан бепарво бўлишлари, бу қоидаларга риоя этмасликлари оқибатида ёнғинлар содир бўлиб, тўрли кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлади. Афсуски, ўтган йилда ҳам ёнғинлар, жабрланган ва вафот етганлар кам бўлмади...

10 мингдан ортиқ ёнғин

2023 йилда 10 204 та ёнғин ҳодисаси юз бериб, унда 251 нафар фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот етган. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга 270,4 млрд сўмлик зарар етказилган. Шундан фақатгина 2023 йилнинг ўзида тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда 797 та ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда 31январь куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида маълумот берилди.

Давлат ёнғин назорати органларининг ваколатлари етарли эмас

Ҳудудларда рўй берган йирик ёнғинлар сабабларини ўрганиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси қайд этишича, давлат ёнғин назорати органларининг ваколатлари етарли эмаслиги сабабли улар томонидан ёнғиннинг олдини олиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмасдан қолаётганлиги қайд этилган.

Шу боис мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Қандай ўзгартириш киритилмоқда?

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш ёнғин чиқишига олиб келганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилашни, шахсларнинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда бундай шахсларни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.