$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича нималар қилинди?

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича нималар қилинди?

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган. Хусусан:

— валюта бозори либераллаштирилди;

— янги солиқ тизими жорий этилди;

— 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди ва бошқа.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича вазифалар белгиланди. Улар қаторида:

— “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириб, йил якунигача Тошкент шаҳрида амалга ошириш;

— давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш;

— марказлашган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳар бир инвестиция лойиҳасини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;

— давлат органлари, корхоналар ва ҳудудлар учун коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтингини эълон қилиб бориш ва ҳакозо.

Теги :
Iqtisodiyot