$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“UzAuto”нинг яп-янги автомобиллари эгаларига етиб бормай нобуд бўлди (+видео)

“UzAuto”нинг яп-янги автомобиллари эгаларига етиб бормай нобуд бўлди (+видео)

Куни кеча жтимоий тармоқларда Бухорода “UzAutoMotors” АЖ ишлаб чиқарган автомобиллар ортилган автовоз ЙТҲга учраб, яп-янги автомобилларга зарар етгани акс этган видео ва фотолар тарқалди.


“Ўзавтосановат” АЖ Матбуот хизматига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 24 октябрь куни рўй берган. Мазкур автомобиллар ортилган MAN автовозида икки ҳайдовчи бошқарувида Урганч шаҳридаги дилерлик марказига олиб кетилаётган бўлган.

Бухоро вилоятининг Газли шаҳри яқинидаги йўлда автовоз прицепига КАМАЗ юк машинаси келиб урилган. Тергов вақтида аниқланишича, КАМАЗ ҳайдовчиси ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотиши оқибатида иккала транспорт воситалари ва автомобилларга жиддий зарар етган.

ЙТҲ оқибатидан ҳеч ким жароҳатланмагани айтилмоқда.



Айни пайтда Ромитан тумани ИИБ мутахассислар иштирокида ҳодиса бўйича дастлабки суриштирув ишларини олиб бориляпти.

Маълум қилишича, зарар миқдори аниқлангач, автомобиллар заводга қайтарилиб, утилизация қилинади.

Теги :
Jamiyat
Avto