$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ерости томчилатиб суғориш амалиёти: Ховос туманидаги етакчи технологиялар

Ўзбекистонда ерости томчилатиб суғориш амалиёти: Ҳовос туманидаги етакчи технологиялар

Ўзбекистонда ерости томчилатиб суғориш амалиёти: Ховос туманидаги етакчи технологиялар

Ҳовос туманида фаолият юритаётган "RS Success Agro" глобал биотехнологик индустриал агромажмуаси целлюлозали ўсимликларни ноёб технологиялар, шу жумладан, ерости томчилатиб суғориш йўли билан етиштириш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу усул мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини янги инновацион даражага олиб чиқиш имконини беради.

КЕЛАЖАК ТЕХНОЛОГИЯСИ - ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Бугунги кунда ихтисослашган қишлоқ хўжалиги техникасини сунъий йўлдош орқали бошқариш, тупроқ ҳолати, ундаги микроэлементлар ва ҳосилнинг ўсиши, зарарланган майдонлар ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш каби имкониятлар мавжуд. Бу технологиялар табиий ресурсларни тежашга мўлжалланган ва улар ўз навбатида, соҳадаги "ноу-хау" ҳисобланади.

"RS Success Agro" қўшма корхонаси мутахассисларининг лойиҳаси ҳам айнан шундай супер-замонавий техник масалаларни ҳал қилиш ва энг илғор технологияларни фаолиятга татбиқ этишга қаратилган. Шулардан бири — ерости томчилатиб суғориш усули ёрдамида ернинг ҳосилдорлигини оширишдир.

Ерости томчилатиб суғориш инновацион тизими сув ва микроэлементларни зарур миқдорда айнан ўсимлик илдизига етказиш имконини беради. Ушбу тизим тўлиқ автоматлаштирилган ва автоном тарзда ишлайди.

Фото: RSSuccessAgro®

ЕРНИ ЖОНЛАНТИРИШ ВА ҲАР ТОМЧИ СУВНИ ТЕЖАШ ЗАРУР!

Дастлаб ушбу инвестиция лойиҳаси учун Ховос туманидаги  қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз деб топилган бир неча минг гектар ер ажратилди. Бу ерларга ўн йиллаб ишлов берилмаган, экин учун яроқсиз саналган. Қишлоқ хўжалиги соҳасининг маҳаллий вакиллари ундан ҳосил олиш ўта мураккаб жараён эканлигидан хавотирда бўлишган. Чунки бунинг учун кўп йиллик меҳнат ва саъй-ҳаракат зарур, қолаверса, ерни ўта эҳтиёткорлик билан парваришлаш лозим эди.

"RS Success Agro" мутахассислари эса айни мазмундаги хулосаларга замонавий технологиялар орқали чек қўйишди. Қисқа фурсат ичида дала майдонини туз ва зарарли аралашмалардан тозалаш учун инновацион агротехник тадбирлар амалга оширилди, ерости томчилатиб суғориш усули жорий қилинди. Бу ерни қайтадан жонлантириш, ҳар бир томчи сувни тежаш, экологик соф ҳосил олиш ва унумдорликни ошириш йўлида аниқ режага асосланган вазифалар бажарилди.

Шундай қилиб, бугун Ховос туманида энг мураккаб ва қиммат усул жорий қилинган, яъни 4 415 гектар майдонда ерости томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилди. Бу кўрсаткич Ўзбекистондаги томчилатиб суғориладиган умумий майдоннинг учдан бир қисмига тенгдир. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун эса "RS Success Agro" 4 776 112 500 сўм миқдорида инвестиция киритди.

Фото: RS Success Agro®

"RS SUCCESS AGRO"НИНГ ҚУЁШ СТАНЦИЯЛАРИ

 "Ховос чўллари"нинг шўрланган дала майдонларини ерости томчилатиб суғориш учун 46 та артезиан қудуқлар ўрнатилган. Насослар дала майдонларини ерости сувлари билан суғоришга хизмат қилади. Бу эса кўл, дарё, канал сингари қимматли сув захираларини асраш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Биргина қудуқ 100 гектар майдон суғорилишини таъминлайди. Бу ердаги суғориш жараёни ёмғир ёки ариқ сувлари сингари бошқа суғориш турлари билан солиштирилганда, сув сарфи 4-6 баробар камдир. Энг муҳими, сувнинг бир томчиси ҳам исроф бўлмай, зарур миқдорда тўғридан-тўғри ўсимликлар илдизига етиб боради.

Қудуқ ва ерости тизимларини электр энергияси билан таъминлаш учун қуёш электрик панеллари ўрнатилган. Хусусан, 37 кВт қувватга эга 120 та қуёш панели битта ерости томчилатиб суғориш станцияси ишлашини таъминлайди. Бугунга қадар корхона 46 тa шундай станцияни ўрнатди. Яъни, бу 1700 кВт қувватли қуёш мини-станциясидир. Шундай қилиб, ерости томчилатиб суғориш усули ишлаб чиқарилишини модернизациялаш учун 81 208 675 000 сўм миқдорида сармоя киритилди.

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ВА INDUSTRIAL INNOVATION GROUP - СТРАТЕГИК ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистонда ушбу лойиҳани амалга ошириш, энг аввало, экология ва ишлаб чиқариш балансини таъминлаш деганидир. Техник каннабис етиштириш орқали экологик соф ва харидоргир маҳсулотлар билан жаҳон бозорини забт этиш мумкин. Бугун каннабисдан қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида ўн минглаб товарлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи асносида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Industrial Innovation Group LLC” (БАА) компанияси ўртасида шартнома имзоланган эди. 

Мазкур шартномада целлюлозали ўсимликлар, юқори технологик қийматга эга экспортбоп маҳсулотлар етиштирувчи энг замонавий биотехнологик индустриал агромажмуа яратиш учун тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш кўзда тутилган.

"Industrial Innovation Group" Ўзбекистонда техник каннабис етиштириш ва қайта ишлаш, яъни даладан саноат маҳсулотларигача бўлган жараённи қамраб олишга қаратилган илк инновацион лойиҳани амалга оширмоқда.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги амалиётига замонавий техника ва технологиялар жорий этилгани туфайли соҳада изчил ривожланиш кўзга ташланмоқда ва ҳар куни янги иш ўринларига асос солиняпти. Биргина 2020 йилда 340 та янги иш ўрни яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, лойиҳани янада кенгайтириш режалаштирилган. “Industrial Innovation Group” инвестиция шартномасига мувофиқ, экин майдонлари кенгайтирилишини кутмоқда.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot