$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

“НАВОИЙ ИЭС” АЖ: ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

IES20

Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар жабҳада қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Навоий вилоят ҳокимлиги вакилалари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинар давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари жамиятимизда умумий тартибда амалдаги ҳуқуқий нормаларга асосланиб ҳимоя қилиб келинганлиги, ушбу ҳимояни кучайтириш чораси сифатида “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги таъкидланди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига қонундаги асосий таянч тушунчалар, яъни зўравонлик, жинсий, жисмоний, иқтисодий, руҳий зўравонликлар, иш жойи, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, муҳофаза ордери каби тушунчалар мазмун-моҳияти очиб берилди.

-Корхонамизда хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича кенг имкониятлар яратилган. Буларнинг бари иш самарадорлигида ўзининг ижобий натижасини кўрсатиб келмоқда, - дея ўз фикрларини билдирди “Навоий ИЭС” АЖ Хотин-қизлар қўмитаси раиси Юлдуз Адилова. 

Семинар якунида қатнашувчилар томонидан берилган савол, таклиф ва фикрлари бўйича эркин мулоқот бўлиб ўтди.