$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда йўл қоидасини бузган хорижликлар жаримани божхонада тўлайдиган бўлишди

Ўзбекистонда йўл қоидасини бузган хорижликлар жаримани божхонада тўлайдиган бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги  қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Қарорга кўра, эндиликда Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу транспорт воситаларини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан ундириш механизми жорий этилди ва ундириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Мазкур қоида хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг, хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

Низомга кўра, тегишли жарималар божхона органлари томонидан ички ишлар органлари онлайн режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.

Жарималар чегара божхона постидаги банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўланади.

Жарима тўланмаган тақдирда автотранспорт воситаси далолатнома асосида 60 кунга қадар вақтинча сақловга олиб қўйилади.

Шунда ҳам 60 кун ичида жарима тўланмаса, қарздорликни мажбурий ижро ва суд органлари билан ҳамкорликда транспорт воситаси ҳисобидан ундириш чоралари кўрилади.

Теги :
Avto