$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ХОДИМЛАР ФАРЗАНДЛАРИГА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

IES34

Президентимизнинг “Инсон қадри учун” ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналарида “Инсон қадри учун” акцияси эълон қилинган бўлиб, ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган турли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. 

Шундай тадбирларнинг бири Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги ва 2022/2023 ўқув йили бошланиши арафасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилиб, бунда ходимларнинг бу йил 1-синфга борадиган фарзандларига 20 турдаги мактаб ўқув қуролларидан иборат жамланма совға сифатида топширилди. 

Шунингдек, тизим корхоналари касаба уюшмалари қўмиталари томонидан барча ишчи-ходимларнинг 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган мактаб ёшидаги фарзандлари учун янги ўқув қуроллари харид қилинди ва уларнинг ота-оналарига топширилди. Тўпламдан 15 турдан ортиқ ўқув қуроллари ўрин олди. 

Лойиҳа доирасида марказий аппарат ва тизим корхоналарида ишловчи ходимларнинг жами 1600 нафар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари топширилди.  

- Ўқув қуролларини харид қилиш орқали ходимларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлашни, қолаверса, 3 нафар ва ундан кўп мактаб ёшидаги фарзандлари бўлган ходимларга кўмак кўрсатиш мақсад қилинган, - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Анвар Рустамов.