$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА МАЛАКА ОШИРИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

IES7

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар мутахассисларидан иборат бир гуруҳ ходимлар Италияда AC “Boilers S.P.A.” компанияси томонидан ташкил этилган навбатдаги малака ошириш курсларида иштирок этишмоқда. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2022 йил давомида тизим корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. 

2022 йилнинг 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва Италиянинг AC “Boilers S.P.A.” компанияси ўртасида анъанавий иссиқлик электр станцияларида барқарорликни ошириш мақсадида модернизация ишларини олиб бориш, амалдаги газ турбиналари ва буғ қозонларидан фойдаланишда иссиқлик қозонларининг самарадорлигини таъминлаш ва кадрлар малакасини ошириш йўналишида англашув меморандуми имзоланган эди. 

Унга кўра, 11 июль куни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналари ходимлари учун ташкил этилган учунчи қисқа муддатли малака ошириш курсларига старт берилди. Жорий йилнинг 18 июлига қадар давом этадиган дарсларда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ходимлари қатори, “Сирдарё ИЭС” АЖ, “Тўрақўрғон ИЭС” УК, “Навоий ИЭС” АЖ “Толимаржон ИЭС” АЖ, “Фарғона ИЭМ” АЖ ва “Тошкент ИЭМ” АЖ каби корхоналарнинг жами 11 нафар мутахассислари қатнашмоқда. Белгиланган ўқув жадвалига асосан ўзбекистонлик мутахассислар газ турбиналари ва буғ қозонларидан фойдаланиш бўйича амалиёт дарсларида иштирок этишади, малакали мутахассислар томонидан ўтказиладиган назарий дарсларда мавжуд билимларини янада мустаҳкамлайдилар. 

- Халқаро тажриба асосида олган билимларимиз “Иссиқлик электр станциялари” АЖ электр станцияларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, замонавий технологиялар билан ишлаш, рақамлаштириш, эксплуатация ва модернизация жараёнларида ас қотади - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошлиғи Ғолиб Салимёров. 

Маълумот ўрнида, Италиянинг AC “Boilers S.P.A.” компанияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида йил охирига қадар 10 та гуруҳдан иборат 100 нафар ходимнинг малакаси оширилиши режалаштирилмоқда.