$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

ЖССТ: Болалар ва ёшлар ўртасидаги ўлимларга асосий сабаб аён

JSST ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болалар ва ўсмирлар ўртасидаги юз бераётган ўлим ҳолатига асосий сабаблардан бирини маълум қилди. Унга кўра ҳар дақиқада икки киши ушбу ҳолатдан ҳалок бўлмоқда. Бу – албатта, йўл транспорт ҳодисаси.

Рақамлардан гапирсак

 ЖССТ томонидан эълон қилинган навбатдаги глобал ҳисобот айнан шу мавзуга қаратилди. Тадқиқотларга кўра, ҳар дақиқада 2 киши ЙТҲ туфайли бу ҳаётдан кўз юмар экан. Бундан бир неча ой олдин ҳар куни автоҳалокатдан 3,5 минг киши ҳалок бўлиши ҳақида БМТ хабар берган эди. Бир йилда эса бу ҳолат сабабли қурбонлар сони 1,3 миллион ва ҳатто, бундан ортиқроқ кўрсаткичга етиши мумкин.

 Ушбу ҳодиса туфайли қурбон бўлаётганларнинг асосий қисми эса 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирларга тўғри келмоқда. Таҳлилларга кўра, 2010-2021 йиллар давомида фақат 10 та давлат йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлим кўрсаткичларини 50 фоиздан кўпроқ, 35 та мамлакат эса 30-50 фоизгача қисқартиришга эришган.

 Маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, ҳалок бўлган ҳар 10 та одамдан 9 таси энг паст ва ўрта даромадли давлатларга тўғри келади. Минтақалар қиёсида кўрсак, йўл транспорт ҳодисасининг энг кўп сони – 28 фоизи Жануби-Шарқий Осиё, энг ками – 5 фоизи Европа минтақасида қайд этилган.

Асосий қурбонлар “заиф қатнашчилар”дир

 Автоҳалокат сабабли қурбон бўлганларнинг 53 фоиз улуши ушбу ҳалокатдаги “заиф қатнашчилари” тўғри келади. Унга кўра, қурбон бўлганларнинг 23 фоизи пиёдалар, 21 фоизи икки ёки уч ғилдиракли мотоцикл ҳайдовчилари, 6 фоизи велосипедчилар, қолган 3 фоизи эса электрон скутер каби микромобил воситалар бошқарувчиларидир. Енгил автомашиналар ҳайдовчиларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳодисалар эса бирмунча камайган ва дунёдаги умумий ўлим кўрсаткичининг 30 фоизини ташкил этмоқда.

Бизда ҳолат қандай?

 Ўзбекистонда 2021 йилда ЙТҲдан ҳалок бўлганлар сони 2,5 минг нафар, шулардан 263 нафари болалар эканлиги ҳақида хабар берган эдик. 2022 йилда эса ушбу рақамлар 2,3 мингтага камайган. Жорий йилда эса йил бошидан август ойигача 1,115 нафар одам ҳаётдан бевақт кўз юмган.