$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ҳаётий инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш” (VISP) лойиҳаси доирасида ўқув тренинглар ўтказилди

ИЭС 7


2022 йил 20 июнь куни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унга қарашли корхоналарнинг 76 нафар ходимлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Экология ва ижтимоий сиёсат ҳамда лойиҳаларнинг экологик ва ижтимоий талаблари бўйича ўқув тренингларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатларни қабул қилдилар. Ушбу тренинглар “VISP” лойиҳаси доирасида 2022 йил 11–13 май кунлари “Ecoline International” МЧЖ (Болгария) халқаро экспертлар жамоаси томонидан ўтказилди.

Тренинглар иккита вебинарни ўз ичига олган – “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва корхоналар раҳбарияти учун, шунингдек, атроф-муҳитни, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги ва меҳнат муносабатлари соҳасида фаолият юритувчи масъул ходимлар учун тренинглар.

Иштирокчилар ЕТТБнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий масъулият соҳасидаги асосий талаблари қатори, VISP лойиҳаси доирасида қабул қилинган Экологик ва ижтимоий ҳаракатлар режаси билан ҳам танишдилар. Тренинг дастури, VISP лойиҳаси доирасида ҳал қилиниши керак бўлган асосий экологик ва ижтимоий муаммоларни ёритиб беришни ўз ичига олиб, тайёрланган тақдимотларда ЕТТБнинг лойиҳаларни амалга оширишда талаб этиладиган умумий талаблар, ҳамда соҳадаги илғор халқаро тажриба намуналари ҳам ўз аксини топган.

“Ecoline International” МЧЖ халқаро экспертлар жамоаси томонидан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг корхоналари ҳодимлари учун экология ва ижтимоий соҳасидаги актуал масалалар бўйича қўшимча ўқув - тренингларни ташкил этиш режалаштирилган.