$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Яна икки блогер қамалди

viner

Ижтимоий тармоқларда аёл кишини калтаклаш ҳақида видеоролик кенг тарқалган эди. Ушбу видео бўйича 27 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида суд иши кўриб чиқилди.

Нима сабаб бўлган?

Мазкур видеоролик аёл эри калтаклаган пайтда ота уйига қайтиб кетгани, отасидан куёви билан гаплашиб қўйишни сўраганида отаси унга ҳаммасига ўзи айбдорлиги, «тилини қисиб» юрганида, бу ишлар бўлмаслигини айтиб, ортига қайтариб юборган мазмунда бўлган.

Видеони вайнерлар — Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган 32 ёшли Ш. О. ва Тошкент шаҳрида туғилган 31 ёшли Р.А. олган.

Жазо қандай?

Суд қарорига мувофиқ Ш. О. ва Р.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди:

  • 189−1-модда (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқацизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш);
  • 189−2-модда (Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш);
  • 194-модда (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми;
  • 195-модда (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш).

Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Маълумот учун, 2023 йил охирида блогер Олимжон Ҳайдаров 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. У Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 3-қисми «а» банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Теги :
Jamiyat