$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда “Матиз” велосипедчини уриб юборди. Велосипедчи ҳалоқ бўлди

Наманганда “Матиз” велосипедчини уриб юборди. Велосипедчи ҳалоқ бўлди

Автомобил ва велосипед иштирокда рўй берган ЙТҲ натижасида бир киши ҳалоқ бўлди, дея хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 30 июль куни соат 01:30 ларда Хаққулобод-Учқўрғон йўлининг 2-километрида  ҳайдовчи “Матиз” русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, унга қарама-қарши йўналишда келаётган велосипедчини уриб юборган.

Натижада велосипедчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Теги :
Жамият
Авто