$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жорий йилда фуқаролар 2,5 млрд. доллар сотишган. Бу ўтган йилга нисбатан анча юқори

Жорий йилда фуқаролар 2,5 млрд. доллар сотишган. Бу ўтган йилга нисбатан анча юқори

Марказий банк фуқаролар томонидан айирбошланган валюталар статистикасини эълон қилди.



Унда келтирилишича, жорий йилнинг январь-июль ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга ёки 842 млн. долларга ошган.

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 2 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошган (2019 йилнинг мос даврида – 686 млн. долл.).

Ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 501 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 489 млн. долларга (ёки 49 фоизга) камайган. 

Теги :
Iqtisodiyot