Uzcard ва Humo бирлашяпти. Энди терминаллар карта танламайди
Uzcard ва Humo бирлашяпти. Энди терминаллар карта танламайди.
1 daqiqa o‘qiladi

Бугун 13 апрел куни UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни имзолашди. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Имзоланган меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви бўлади.
2021 йил охирига қадар барча терминаллар иккала турдаги – UzCard ва Humo карталарини қабул қилишни бошлаши кутилмоқда. Яъни иккала тўлов тизими интеграция қилинади.



