$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 50 миллион доллар кредит ажратилади

Фото: UzLidep Фото: UzLidep

OPEC жамғармаси Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 50 миллион доллар миқдоридаги кредит ажратади. Бу ҳақда жамғарма расмий саҳифасида хабар берилди.

Қайд этилишича, OPEC’нинг Халқаро тараққиёт жамғармаси Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) билан ҳакорликда савдони молиялаштириш бўйича синдикацияланган инвестициялар учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратмоқда. Умумий қиймати 100 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу кредит муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилайди.

Ўзбекистон ғалла, сабзавот ва шакар каби зарурий товарларнинг соф импортчиси ҳисобланади ва мамлакат озиқ-овқат таъминотининг қарийб 40 фоизи Қора денгиз минтақасига тўғри келади. Украинадаги урушнинг глобал оқибатлари, жумладан, озиқ-овқат ва хом ашё нархларининг ошиши ортидан озиқ-овқат хавфсизлиги Ўзбекистон учун асосий муаммога айланди.

Кредит пакети маҳаллий бозорни энг зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан арзон нархларда барқарор таъминлашга ёрдам беради.

"Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги инқирозини ҳал қилиш OPEC жамғармаси учун устувор вазифа бўлиб, Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашимиз озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳаракатлар режамизга мос келади. Қийин пайтларда халқаро савдони таъминлаш одамларнинг зарурий таъминотни олишини таъминлаш ва корхоналар учун муҳим таъминот занжирларини сақлаб қолишга калит ҳисобланади", — дейди OPEC фонди бош директори доктор Абдулҳамид Алхалифа.

2022 йил июнь ойида OPEC жамғармаси 2022-2025 йилларга мўлжалланган 1 миллиард долларлик озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳаракатлар режасини эълон қилган. Режа уруғлик, дон ва ўғитлар каби асосий товарларнинг импорт харажатларини молиялашни қўллаб-қувватлайди, шу билан бирга ҳамкор мамлакатларда озиқ-овқат таъминотининг ўрта ва узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлайди. Ушбу лойиҳа давлат ва хусусий сектор кредитлари, шунингдек, грантларни Украинадаги урушдан кейин узилишлар ва нархларнинг кўтарилишидан энг кўп зарар кўрган ривожланаётган мамлакатларга йўналтирмоқда.

Бугунги кунга қадар OPEC жамғармаси Ўзбекистоннинг барқарор ўсиш кун тартиби ва OPEC Жамғармасининг мамлакатлар ҳамкорлиги стратегиясига мувофиқ равишда 600 миллион АҚШ долларига яқин маблағ ажратган.

Теги :
Jamiyat