$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўзбекэнерго” АЖ биноси сотилади

“Ўзбекэнерго” АЖ биноси сотилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ “Ўзбекэнерго” АЖ маъмурий бино иншоотларини яхлит ҳолда савдога қўйишини маълум қилди.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бинонинг бошланғич нархи 85 012 644 286,1 сўмга баҳоланмоқда.

Шунингдек, йирик мегаполисларда қўлланиладиган шаҳарсозликнинг илғор намуналари, замонавий қурилиш меъёрлари ва меъморий ечимларини ўзида акс эттирган, камида 200 ўринли замонавий меҳмонхона, савдо мажмуаси ҳамда кўнгилочар хизмат кўрсатиш марказини барпо этиш, объектнинг инвестиция мажбуриятига киради.

Танлов ғолибига бу ерда мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига белгиланган тартибда янги биноларни қуришга рухсат берилади. Бироқ ташқи дизайн ва қурилиш лойиҳасини Қурилиш вазирлиги билан келишиши лозим. Танловда иштирок этиш учун топшириладиган тегишли ҳужжатлар билан бирга лойиҳани амалга ошириш концепцияси ҳам тақдим этилиши керак.

Теги :
Iqtisodiyot