$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Англия суди “ўзбек пахтаси”ни Европа Иттифоқига импорт қилишга қарши чиққанлар даъвосини рад этди

Англия суди “ўзбек пахтаси”ни Европа Иттифоқига импорт қилишга қарши чиққанлар даъвосини рад этди

Англиянинг юқори суди ўзбек пахтасини Европа Иттифоқига экспорт қилишга қарши даъвони рад этди, дея хабар бермоқда “Ўзпахтасаноат” АЖ матбуот хизмати.

Охирги уч йилда амалга оширилган пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши курашга қаратилган илғор ислоҳотлар манзарасида, ўтган ойда Англиянинг юқори суди ўзбек пахтасини Буюк Британия ва Европа Иттифоқига импорт қилишга таъсир этиши мумкин бўлган халқаро савдо билан боғлиқ масалани суд тартибида қайта кўриб чиқиш ҳақидаги 2019 йилдаги даъвони рад этди.

Судья Жеймс Холменнинг 2020 йил 23 июлдаги қарори техник сабабларга асосланади ва Ўзбекистонда мажбурий меҳнат мавжудлиги борасида бирор бир ажримни назарда тутмайди. Бунинг ўрнига Германияда жойлашган ноҳукумат ташкилот томонидан Буюк Британия ҳукуматига қарши киритилган даъвони суд муайян ҳуқуқий асосларга кўра, жумладан, даъвогарда етарлича асослар мавжуд эмаслиги, даъвонинг академик ва эскирган характерга эгалиги боис рад этган. 

Даъвогарга 10 000 фунт стерлинг миқдорида суд харажатларини тўлаш мажбурияти юкланди ва даъвогар мазкур қарор устидан шикоят қилмаган.

Пахта маҳсулотларини ишлаб чиқаришга масъул бўлган “Ўзпахтасаноат” АЖ суд ишига Манфаатдор томон сифатида қўшилди ва даъвонинг мазмуни бўйича ёзма материаллар тақдим этган.

“Англия суди даъвони рад этганидан мамнунмиз. Ушбу қарор техник сабабларга асосланган бўлсада, Ўзбекистон жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижобий ўзгаришларни амалга оширмоқда ва илғор тажрибаларни барча соҳаларга татбиқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Иқтисодиётимиз изчил ўсиш кўрсаткичларини қайд этмоқда ва хорижий инвестициялар оқимининг ортиши кузатилмоқда, ушбу қарор эса халқимизнинг ҳаёт даражасини қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини масъулият билан ишлаб чиқаришга ҳисса қўшаётган миллионлаб фермер ва меҳнаткашларнинг даромадини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Ўзбекистон ҳукумати нафақат мажбурий меҳнатни батамом тугатишга бел боғлаган, балки ушбу иллат қонун билан таъқиқланиб, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган. Шу каби қонунбузарлик учун қатъий жавобгарлик, жумладан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо белгиланган. Мамлакатимизда ушбу салбий амалиётнинг барча кўринишларини баратараф қилиш учун тарғибот ишлари олиб борилмоқда ва шу каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш учун ишонч телефонлари ташкил этилган. Ҳозирда ўзбек томони халқаро кузатувчилар билан масъулиятли етказиб бериш ҳақида шартнома лойиҳаси устида ишламоқда, ушбу битимлар келажакда ўзбек пахтаси ҳар қандай кўринишдаги мажбурий меҳнат унсурларидан ҳоли тарзда ишлаб чиқарилишининг кафолатларини мустаҳкамлайди”, деган “Ўзпахтасаноат” АЖ вакили.

Теги :
Iqtisodiyot