$
 11342.59
25.53
 12212.57
-156.98
 160.74
-0.21
weather
+14
Кечаси   0°

Ўзбекистон мактабларида фин услубидаги дарсликлар татбиқ этилади

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов мамлакатга ташриф билан келган “Финландия – Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Финландия Эдускунти (парламенти) депутати Киммо Килюнен бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, халқаро ташкилот ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Сиёсий, парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликни Финландия тажрибасини ўрганиш асосида чуқурлаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш, Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида фин услубидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.