$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAutoMotors”га судда ютқазди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAutoMotors”га судда ютқазди

Маълумки, Монополияга қарши кураш қўмитаси Махсус комиссияси “UzAuto Motors” автомобиллар нархларини пасайтириши кераклиги ҳақида қарор қабул қилган, бироқ компания буни бажаришдан бош тортиб, мазкур қарор устидан судга шикоят аризаси киритганди.

Бугун, 30 октябрь куни, Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 21/31-сонли ишига оид 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги суд мажлисида бўлиб ўтди (судья Ғ. Давлатов).

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан аризачи “UzAuto Motors” АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи “UzAuto Motors” АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.

Теги :
Jamiyat
Avto