$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“UzAuto Motors” нархларни туширишдан бош тортди. Улар судга шикоят қилишмоқчи

“UzAuto Motors” нархларни туширишдан бош тортди. Улар судга шикоят қилишмоқчи

Кеча Монополияга қарши кураш қўмитаси Махсус комиссияси “UzAuto Motors” автомобиллар нархларини пасайтириши кераклиги ҳақида қарор қабул қилганди.

“UzAuto Motors” Матбуот хизмати маълум қилишича, 2020 йил 19 август куни, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитасида “UzAuto Motors”га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғриси”даги Қонуни бузилиши белгиларига нисабатан очилган иш бўйича навбатдаги тинглов ўтказилган.

Баҳсли масалаларни асослаш учун зарур қўшимча материалларни тайёрлашга муддат қисқа эканлиги туфайли, “UzAuto Motors” АЖ томонидан иш кўриб чиқилиши кейинроққа қолдирилиши (2005 йил 12 октябрдаги 225- сонли ВМҚга мувофиқ)ни сўраб илтимоснома йўлланганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш бир тарафлама кўриб чиқилди, унинг якунида нотўлиқ маълумотларга асосланган қарор қабул қилинди.

Қайд этиш ўринлики, автомобилларни ишлаб чиқариш мураккаб жараён бўлиб, уни ўрганиш етарлича вақт талаб этади. “UzAuto Motors” фаолиятини янада чуқурроқ ва асослироқ ўрганиш келгуси суд муҳокамалари давомида мумкин бўлади – компания ўзининг ушбу ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирган.

Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланмайди – кейинги хатти-ҳаракатлар суд муҳокамалари якунларидан келиб чиқиб белгиланади.

“Ўз навбатида, компания автомобиллар нарх асосли эканлигини ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсизлигини маълум қилади”, расмий баёнотда.

Теги :
Avto