$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

"UzAuto Motors" "Damas", "Labo", "Gentra", "Lacetti" ва "Cobalt" сотувини тўхтатди

Фото: Repost.uz Фото: Repost.uz

"UzAuto Motors" компаниясининг Ўзбекистондаги дилерлари бугун, 13 декабрдан бошлаб "Damas" микровени ва "Labo" кичик пикапи учун шартномалар тузишни тўхтатди.

Тошкентдаги автосалонлардан бирининг ходими Kun.uz билан суҳбатда шартнома тузиш кейинги йилдан бошланиши кутилаётганини маълум қилган.

Компания 8 декабрдан "Lacetti" ва "Cobalt" учун шартнома беришни ҳам тўхтатган эди. Ҳар икки ҳолатда ҳам мижозларга бу борада олдиндан анонс ёки кейинги изоҳлар берилмади.

Компания аввалроқ "Spark" va "Nexia"ни сотувдан олиб ташлаган, ҳеч бир изоҳсиз "Gentra" сотувини ҳам тўхтатиб қўйган эди. Шу тариқа, харидорлар олдида фақат "Onix" варианти қолди. 

“UzAutoSavdo” иловасига кўра, "Onix" учун навбат 5300та автомобилни ташкил этади. Шартномалар 2023 йил 31 декабрь санасига қадар автомобиль етказиб бериш шарти билан тузилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, компания 2023 йилда "Cobalt" ва "Damas" ишлаб чиқаришни ошириб, "Gentra" ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилган.

Теги :
Avto