$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“UzAuto Motors” Монополияга қарши курашиш қўмитаси талабидан бош тортяпти

“UzAuto Motors” Монополияга қарши курашиш қўмитаси талабидан бош тортяпти

Маълумки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UzAuto Motors” АЖга нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилганди.

Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш топшириғи берилган эди. "UzAuto Motors” АЖ эса Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритди. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаев телеграмдаги саҳифасида эълон қилди.   

Депутатга кўра, суд шу йилнинг 2 октябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтади. Унда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги карорини хақиқий эмас, деб топиш ҳакидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади.

Теги :
Avto