$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўзавтосаноат” трансформация қилинади, имтиёзлари хатланади — Президент фармони

“Ўзавтосаноат” трансформация қилинади, имтиёзлари хатланади


Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармон билан Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмаларининг тасдиқланган рўйхатида “Ўзавтосаноат” ҳам бор.

Шунингдек, рўйхатдан “Навоий кон-мeталлургия комбинати”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекистон почтаси”, “Ўзбектелеком”, “Ўздонмахсулот”, “Тошшаҳартрансхизмат”, “Ўзбeкистон тeмир йўллари”, “Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airports” ва бошқа корхоналар ўрин олган.

Энди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат активлари агентлиги 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон президенти администрациясига киритиши керак.

Бундан ташқари, корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Теги :
Jamiyat
Avto