$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“Uzbekistan Airports” Халқаро аэропортлар кенгашига аъзо бўлди

“Uzbekistan Airports” Халқаро аэропортлар кенгашига аъзо бўлди

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бутун жаҳон аэропортларини бирлаштирган Airports Council International (ACI) ташкилотига расман аъзо бўлди.

 “Uzbekistan Airports” АЖга кўра, Халқаро аэропортлар кенгашига аъзолик мамлакатда ҳаво транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳа фаолиятини халқаро меъёрларга тенглаштириш, сайёҳликни ривожлантириш, инвестициялар оқимини жадаллаштиришга имкон яратади. Бундан ташқари, коронавирус инфекциясига қарши глобал чоралар кўриш, авиақатновлар мобайнида йўловчиларни пандемия хавфидан огоҳлантириш ва эҳтиётлаш, бу борада самарали дастурлар ишлаб чиқишда ACI хизматларига таянилади.

Маълумот учун, дунё аэропортларининг халқаро ассоциацияси саналган “Халқаро Аэропортлар Кенгаши” (ACI) 1991 йилда ташкил топган, унинг Бош қароргоҳи айни вақтда Канадада жойлашган. Европа, Африка, Осиё, Лотин ва Шимолий Америка давлатларида минтақавий ваколатхоналари мавжуд. 2020 йил январь ҳолатига кўра, салкам 670 аъзони бирлаштирган мазкур ташкилот 176 мамлакатдаги 1 минг 979 та аэропортга хизмат кўрсатиб келмоқда. ACI шунингдек Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO), Фуқаро авиациясида аэронавигация хизматини кўрсатиш ташкилоти (CANSO) билан ҳам фаолиятини чамбарчас боғлаган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot