$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Уруш инсониятга нега керак?

amerika

Уруш кўпинча кимларнингдир манфаати ортидан юз беради ва у кўпчиликнинг ёстиғини қуритган. Қуйида Мигел Сентено, Принстон университетининг социология ва халқаро муносабатлар профессорининг «Америка Овози» рус хизмати мухбирининг “Уруш инсониятга нима учун керак“ мавзусида саволларига жавоб бердган интервьюсидан парча билан танишинг:

Наташа Мозговая: Уруш инсоният жамиятининг табиий ҳолатими?

Мигел Сентено: Зўравонлик одамг “дастурий таъминоти“ нинг бир қисмига ўхшайди. Зўравонлик - қўрқувга, зўравонлик - таҳдидга, зўравонлик - ғазабга бўлган реакциядир. Бу инсон табиатининг бир қисми эканлиги ҳақида бизда кўплаб далиллар мавжуд. 

Аммо уруш бошқа нарса, чунки бу автоматик реакция эмас. Уруш ташкилотчиликни, маълум даражада уйғунликни ва энг аввало «бизникилар» ва «улар» га бўлинишни талаб қилади.

Зўравонлик ҳар ким ҳамма билан зиддиятга эга бўлган маконда ҳаракат тури сифатида содир бўлиши мумкин. Уруш эса «кўкларга» қарши «яшил», “бу мамлакат“ “ўша мамлакат“ га қарши бўлган ҳодисадир.... Мен урушни биологик дастурнинг бир қисми деб ҳисобланиши мумкин бўлган зўравонликдан фарқли ўлароқ, ижтимоий ҳодиса деб биламан.

Ва менинг фикримча, асосий савол: биз сивилизация, жамоавий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган бирдамлик даражасига - бу уюшган зўравонликсиз эришамизми? Кўпгина гувоҳликлар уруш ва жамиятнинг бирдамлиги ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади, бу ташқи таҳдидга қарамай эришилади: “Агар бирор нарса таҳдид соладиган бўлса, мен қишлоқнинг бир қисмига айланаман“.

Бу маълум даражада инерцияга айланади: уруш фақат ташқи таҳдид мавжуд бўлганда юзага келадиган юқори ижтимоий бирлик билан мумкин. Биз бирга бўлганимизда, фақат бирор нарса бизга таҳдид қилганда, бу циклдан чиқиб кета оламизми? Ростини айтсам, мен пессимистман – «биз уларга қаршимиз» деган тамойилдек бизни ҳеч нарса бирлаштирмайди. Сиёсатчилар ундан азалдан фойдаланиб келишган. Агар сиз мамлакатни бирлаштиришингиз керак бўлса, одамларни муаммолардан чалғитишингиз, сиёсий йўналишингизни кўпроқ қўллаб-қувватлашингиз керак бўлса, ҳеч нарса ташқи таҳдид каби самарали ишламайди.

НМ: Урушга олиб келадиган механизмлар борми? Ҳар қандай одамни кўпроқ ёки камроқ тажовузкор деб ҳисоблаш мумкинми?

М.С : Энг оддий урушлар кимдир бошқа бировнинг ресурсларига муҳтожлиги сабабли содир бўлади. Улар оддий, чунки у эрда ҳамма нарса аниқ: “сизда сув бор - менга сув керак - мен сизнинг сувингизни олдим“. Мен диний ёки маданиятлараро урушларга нисбатан ёмон муносабатдаман, чунки, менимча, маданиятда ўзига хос одамларга нисбатан зўравонликни назарда тутадиган ҳеч нарса йўқ.

“Тарихий нафрат“ ҳақида кўп гапирилади - лекин кўпинча бу фантастика эканлиги аён бўлади. 1980 йилларда серблар ва хорватлар бир-бирларидан нафратланишган, аммо бундан олдин қирқ йил давомида улар аралаш никоҳда бўлишган.

17ьасрда шведлар ва швейцарияликлар энг самарали аскарлар ва армияларга эга бўлган, аммо бугунги кунда уларни жангариликда айблаш қийин. Бундан ташқари, қоидага кўра, сизнинг рақибингиз тажовузкорликда айбланади - биз буни АҚШдаги исломофобия билан кўрамиз. Ҳеч ким ҳеч қачон “биз ақлдан озган тажовузкор жамиятмиз“ демайди, бу ҳар доим бошқаларга тегишли, шунинг учун мен баъзи жамиятларни тажовузда айблаш мумкинлигига ишонмайман.

Бундан ташқари, етакчилик омили ҳам мавжуд. Иккинчи жаҳон урушини Гитлернинг ноодатлий ҳаракатлари, Сталин неврозини, Черчиллнинг мегаломаниясини ҳисобга олмасдан тушунтириш қийин. Лекин менимча, биргина раҳбар мамлакатни урушга олиб бора олмайди, чунки жамият унга эргашиши керак. Бу кўпроқ омманинг психологияси ҳақида: “Мен сиздан қўрқишни бошлайман, сиз қуролланишни бошлайсиз, чунки мен ўзимни қуроллантирганимни кўрасиз - мен сизни душман сифатида қабул қила бошлайман“.