$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда «Урал» автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади (+фото)

Ўзбекистонда «Урал» автомобилларини йиғиш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда “МС РемТех” МЧЖ базасида турли моделдаги “Урал” автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Давлат мудофаа саноати қўмитаси матбуот хизмати.

Ҳарбий мақсадлар учун ишлаб чиқарилган “Урал” автомобиллари ҳозирда 40 дан ортиқ давлатларнинг қуролли кучларида эксплуататсия қилиниб, унинг шассисига 400 га яқин турли устқурмалар ўрнатилганлиги маълум.

Шассининг кенг кўламли мақсадларда фойдаланиш имкониятини берувчи конструктив ўзига хос хусусияти, трансмиссиясининг пишиқ-пухта ишланганлиги автомобилни ҳар қандай йўл шароитларида ишончли ҳаракатлана олиши, ҳамда узоқ вақт ва ортиқча сарф-харажатларсиз эксплуататсия қилинишига олиб келди.

Шу билан бирга, ўзининг энг яхши тавсифларини сақлаб қолган ҳолда бугунги кунда “Урал” автомобиллари замон талабларига мос равишда такомиллаштирилиб борилаётганлигини кузатишимиз мумкин.

Мудофаа вазирлигининг собиқ “14 автомобилларни таъмирлаш заводи” – ҳозирги “МС РемТех” МЧЖда 1994 йилларда “Урал” автомобиллари йиғилган.

Эндиликда “МС РемТех” МЧЖ базасида турли моделдаги “Урал” автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда.

“Мазкур лойиҳа ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган юк автомобилларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни яна-да диверсификатсия қилиш ва соғлом рақобат муҳитини яратишига хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat
Avto