$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Молия вазири ўринбосари коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди

Молия вазири ўринбосари коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди Ёрқин Турсунов

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Молия ўринбосари Ёрқин Турсунов 55 ёшида оламдан ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати унинг коронавирус туфайли вафот этганини тасдиқлади.

Маълум бўлишича 2020 йилнинг 20 июль куни Ёрқин Турсуновда тана ҳарорати кўтарилган ва хусусий тиббиёт муассасаси шифокорларининг тавсияси асосида уй шароитида ва хусусий шифохонада даволанган.

27 июль куни эса ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўпка шиши, гипергликемик кома каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этган.

Теги :
Iqtisodiyot