$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Туркманистонда ишлаб чиқарилган ECO-93 бензини илк марта Ўзбекистон биржа савдоларига қўйилди

Туркманистонда ишлаб чиқарилган ECO-93 бензини илк марта Ўзбекистон биржа савдоларига қўйилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига илк бор Туркманистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган ECO-93 бензини қўйила бошланди. Бу ҳақида Республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.

Маълум қилинишича, автобензининг сотувчиси сифатида "Nara-Komfort Servis" МЧЖ иштирок этмоқда. Товарни етказиб бериш шартлари – EXW сотувчи омборидан олиб кетиш. Янги биржа товарининг бошланғич нархи маҳсулотнинг 100 килограмми учун 600 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бир тонна бензин ўртача 1293-1370 литрга тенг.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун ЎзРТХБ” АЖда онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржанинг брокери билан шартнома тузиш керак.

Маълумот учун: ЕСO-93 автобензини Туркманистонда 2019 йилдан буён ишлаб чиқарилади. ЕСO-93 автобензинидан фойдаланилганда зарарли чиқиндилар миқдори – олтингугурт оксиди 50 баробар, азот оксиди – 5 баробар, углерод оксиди – 2 баробар, углеводород 20 фоизгача камаяди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot