$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Туризм соҳасидаги тадбиркорларга ҳаражатларининг бир қисми қоплаб берилади

Туризм соҳасидаги тадбиркорларга ҳаражатларининг бир қисми қоплаб берилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, эндиликда туристик зоналар ва қишлоқ жойларда ўтовлар, контейнерлар ва сендвич панеллар қурган тадбиркорларга ҳар бир ўрин учун 5 млн. сўмгача бўлган ҳаражатлар қоплаб берилади.

Қарор билан, 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар меҳмонхонага белгиланган тартибда берилган тоифа сақланган тақдирда тегишли йил якунига кўра жойлаштириш воситасининг тоифаси учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғим суммасининг 50 фоизи жойлаштириш воситаларига қайтарилади.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш учун тадбиркорлар харажатларининг бир қисми бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунича ёки 2023 йил 31 декабрга қадар Давлат бюджетидан ҳар бир жой учун 5 миллион сўмгача миқдорда қопланади.

Бунда тадбиркорлар қурилиш лойиҳаларини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг тегишли стандартлари асосида амалга оширишлари керак бўлади.

Шунингдек, инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини (“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида ташкил этилаётганлардан ташқари) қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми ҳар бир 500 метр йўл учун Давлат бюджетидан Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади.

Бунда дастлабки 50 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар ҳаражатларининг бир қисми қопланади.

Теги :
Iqtisodiyot