$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ТЎРАҚЎРҒОН ИЭС: ГАЗ КОМПРЕССОР СТАНЦИЯСИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАНДИ

	ИЭС 23

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятида электр станцияларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасидаги ишлар изчил амалга оширилмоқда. 

Хусусан, “Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қуриш дирекцияси” унитар корхонасида икки кун давомида газ босимини кўтариб берувчи компрессор станцияси - ГДКС қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Таъмирлаш ишлари “Навоий ИЭС” акциядорлик жамиятининг икки нафар малакали мутахассиси – буғ-газ қурилмаси цехи устаси Баходир Жамалов ҳамда буғ-газ қурилмаси цехи слесари Зафар Сафаровлар иштирокида станциянинг ходимлари томонидан бажарилди. 

Икки турдош электр станциясининг мутахассислари томонидан ўзаро ҳамжиҳатликда бажарилган таъмирлаш ишлари давомида ГДКС-D қурилмасидаги тўртинчи босқич қуруқ газдинамик халқали зичлаткичи янгисига алмаштирилди, ўтказилган синовлар (опробование) натижасида камчиликлар аниқланмади. 

- ГДКС-D газ компрессори қайта таъмирланиб, фойдаланиш учун ишга туширилди - ярим соат давомида унинг барча иссиқ механик параметрлари назорат текширувидан ўтказилди, ҳозир газ компрессори станциясининг иш режими нормал ҳолатда. ГДКС-E газ компрессори эса станция ёқилғи газини етказиб бериш борасида заҳирага олинди, бу билан эса куз-қиш мавсумидан ишончли ва бенуқсон ўтишга мустаҳкам замин яратилди, - дейди Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси бош муҳандиси ўринбосари Ашур Абдуллаев.