$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Тўрақўрғон ИЭС: Қуёш электр станцияси янги қувватлар муваффақиятли ишламоқда

ИЭС 46

“Ўзбекенерготаъмир” АЖ томонидан Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида бунёд этилган қуввати 3,5 МВт тенг бўлган навбатдаги қуёш фотоэлектр станцияси самарали ишламоқда. 

Янги станцияни созлаш ишлари 

Корхона томонидан 2023 йил 1 июнда ишга туширилган қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ёнидаги 4 гектар бўш ер майдонида қурилган, қуввати 3,5 МВт тенг бўлган янги қуёш фотоэлектр станциясида Хитойнинг “CСГ PVTECH CO., L” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий 6 368 та қуёш панеллари ўрнатилди. Янги станция учун жой тайёрлаш, металл конструкцияларни монтаж қилиш ва ўрнатиш, панелларни жойлаштириш ва созлаш ишлари лойиҳа бош пудратчиси “Ўзбекенерготаъмир” акциядорлик жамияти томонидан бажарилди. 

Электр станциясининг умумий қуввати

Янги қуёш фотоэлектр станцияси тўлиқ фойдаланишга топширилгач, Тўрақўрғон ИЭС корхонасида барпо этилган қуёш фотоэлектр станциясининг умумий қуввати 4,5 МВтдан ошди, уларда станция ўз эҳтиёжлари учун йилига ўртача 8-9 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва бунинг самараси ўлароқ, 2,3 млн. кубметргача табиий газ ёқилғиси иқтисод қилинишига эришилади. Маълумот ўрнида, ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилди.