$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ТЎРАҚЎРҒОН ИЭС ОТҚ-220 кВ ҚУРИЛМАЛАРИ ТИЗИМИ НАВБАТДАГИ ТЕХНИК ВА ПРОФИЛАКТИКА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИЛДИ

	ИЭС 266

Айни кунларда “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти тизимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. 

Жумладан, куни кеча Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини 2022-2023 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш тадбирлари доирасида Очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОТҚ-220 кВ) ячейкаларида навбатдаги жорий таъмирлаш ва ўлчов ишлари амалга оширилди. Электр станциясининг электротехника жиҳозлари цехи мутахассислари томонидан ЛР-Л-40-К-1, ШР-ОСШ-П-40-К-1, ТН-Л-40-К-1, ОПНЛ-40-К-1 тизимларида махсус наряд асосида олиб борилган мазкур ишлар хавфсизлик техникаси қоидалари ва бошқа мажбурий талабларга қатьий риоя этилган ҳолда бажарилди.  

Уюшқоқлик билан бажарилган таъмирлаш ишлари давомида жами 39 та изоляторлар ювиб тозаланди, қурилмаларнинг контакт қисмлари қотириб чиқилди, 3 та кучланиш трансформаторида ўлчов ишлари амалга оширилди, яъни чўлғам бутунлиги ва изоляцияси текширилди, яшиндан, ўта катта кучланишдан ҳимоя қилувчи қурилмада изоляция қаршилиги текширилди, ВЧ конденсаторида тозалаш ишлари бажарилди, ҳамда махсус прибор – мегаомметр ёрдамида изоляция қаршилиги текшириб чиқилди.  

-Станциямизнинг электротехника жиҳозлари цехи мутахассислари томонидан режали-профилактика ишларини ўтказишдан кўзланган мақсад - ОТҚ-220 кВ қурилмалари ишлашининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашдан иборатдир, - дейди Тўрақўрғон ИЭС электротехника жиҳозлари цехи электротехника лабораторияси бошлиғи Дилмурод Давлатов, - электротехника жиҳозларининг иш ҳолатини ўз вақтида ва сифатли тарзда аниқлаб бориш уларни авариясиз эксплуатация қилиш учун имконият яратиб беради. 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.