$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

КОРХОНАЛАРНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ФРАНЦИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

ИЭС 9

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ мутахассислари Париж шаҳрида Франция ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнини трансформация қилиш, энергетика соҳасида тариф сиёсатини белгилаш ва корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича ўқув курсларида иштирок этишмоқда. 

Ўқув курслар доирасида тингловчилар учун корхоналарни молиявий соғломлаштириш, трансформация жараёнларини олиб бориш ҳамда хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш, бошқаришга йўналтирилган корпоратив ахборот тизими каби йўналишларда семинарлар ташкил этилмоқда. 

Ўқув курсида иштирок этаётган, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Иқтисодиёт, прогнозлаштириш ва тарифларни шакллантириш бўлими бошлиғи Абдурашид Муталиповнинг айтишича, бу каби ўқув курслари иш натижадорлигини оширишга, ишлаб чиқариш жараёни оператив самарадорлигини таъминлашга ижобий таъсир этади. 

Ҳозирда, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимида кенг кўламли трансформация жараёнлари кетмоқда. Айни ўқув курси бу борада мутахассисларнинг мавжуд билим ва тажрибасини мустаҳкамлашда ҳамда мазкур йўналишдаги халқаро тажрибани янада кенгроқ ўзлаштиришда айни муддао. 

Ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Молия ҳамда Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари кўмагида амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан бу каби ўқув курсларида ходимларнинг малакасини ошириш ишлари 2022 йил учун белгиланган тизим корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича “Йўл харитаси” доирасида амалга оширилмоқда.