$
 12208.08
32.74
 14116.20
52.46
 155.00
0.71
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда тўй кортежи ЙТҲга учради. 4 киши вафот этган (+видео)

Қашқадарёда тўй кортежи ЙТҲга учраши натижасида куёвнинг отаси, икки қариндоши ва келиннинг холаси ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, 21 март куни Қашқадарё вилояти, Муборак туманида Nexia русумли автомобил юк машинасига урилиб, ЙТҲ содир этган. Тўй куни қариндошлар келинни салонга олиб бориш учун йўлга чиқишган. Машина салонида 7 нафар фуқаро бўлган.

Туманли об-ҳаво бўлишига қарамай эканлигига қарамай, ҳайдовчи тезликни ошириб, юк машинасига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида куёвнинг отаси ва 2 нафар қариндоши воқеа жойида ҳалок бўлган. Келиннинг холаси шифохонада вафот этган. Қолган уч нафар йўловчи жиддий жароҳатлар олгани айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Avto