$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил ўзбек туризми учун баракали бўлди

Туризм Turizm

Бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида тизимли ривожланиш даври кетмоқда ва бунинг барчаси халқнинг турмуш ва иқтисодий фаровонлигини учун хизмат қилади. Туризм эса иқтисодий ривожланиш ва ўсишда муҳим ўрин тутади. 

Хорижий сайёҳлар сони 

2023-йил анча сермаҳсул йил бўлди, буни ундан олдинги, 2022 йил билан солиштирган ҳолда ҳам кўриш мумкин. Ташриф буюрган сайёҳлар сони 2022-йил ҳисобида 5 миллион 200 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 7 миллионга етди. 2024 - йил учун 10 миллион сайёҳлар ташрифига эришиш прогноз қилинган. 

Сайёҳлар ёш кесимида

0 дан 18 ёшгача бўлган ташрифчилар 1054,4 минг нафар; 19 дан 30 ёшгача бўлганлар 1065,6 минг нафар; 31 ёшдан 55 ёшгача 3409,3 минг нафар; 56 ёшдан ошганлар эса 1470,9 минг нафар сайёҳ ташриф буюришган. 

Давлатлар кесимида 

Биринчи ўринда Россия 782,0 минг; Иккинчи ўринда Туркия 152,1 минг; Учинчи ўринда Ҳиндистон 48,0 минг; Хитой 45,0; Жанубий Корея 40,2 минг; Германия 33,3 минг; Италия 28,6 минг; АҚШ 25,3 минг; Франция 21,0 минг; Исроил 17,2 минг; Буюк Британия 18,0 минг; Эрондан эса 7,1 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. 

Туризм экспорти 

Ортда қолган йилда туризм хизматлари экспорти 2,1 млрд АҚШ долларига етган бўлса, 2022 йилда бу 1,6 млрд АҚШ долларига тенг бўлган эди. 

Туристларнинг асосий маблағ ва вақт сарф қилиш ҳудудлари 

Сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга оширар экан. Хоразмда туристларнинг қолиш муддати - ўртача 2 кун ва сарфлайдиган маблағи - 220 доллар экан. Хорижий туристлар Бухоро, Самарқандга қараганда Хоразмда 2,5 баравар кам, лекин Хоразмда сайёҳларни 3-4 кун олиб қолиш ва 400-500 доллар сарф қилишлари учун барча имкониятлар бор. Буларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, 2023-йил туризм соҳаси учун "баракали йил" бўлди дейиш мумкин.

Юқоридаги маълумотлар аввалига Uzbektourism.uz сайтига жойланиб, кейинчалик номаълум сабабларга кўра, ўчирию юборилган.