$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 28 январь куни автобусда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 10:50 да Яккасарой тумани “Қушбеги” МФЙ Шўта Руставели кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz йўловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Ҳайдовчининг бирламчи маълумотига кўра, автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келгани учун йўловчиларни тушириб, автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.

Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:58 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Теги :
Жамият
Авто