$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

“ТОШКЕНТ ИЭС” АЖ: “РАҚАМЛИ ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ АМАЛДА

IES17

Аввал хабар берганимиздек, “Тошкент ИЭС” АЖ 4-энергоблокида технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизимлари жорий этилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур энергоблок самарали эксплуатация қилинмоқда.

Маълумки, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да миллий иқтисодиёт, саноат ва умуман жамиятда рақамли трансформацияни амалга оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган. Шунга мувофиқ, “Тошкент ИЭС” АЖда режали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб анъанавий 4-энергоблокда рақамлаштириш бўйича ишлар якунланиб, ягона тизимга улангач, истеъмолчиларга юқори сифатли электр энергияси етказиб бериш бошланди.

Энергоблок рақамлаштирилгандан сўнг, айни кунга қадар 303,1 минг кубометр табиий газ иқтисод қилинишига эришилди. 

Диагонал ўлчами 55 дюйм бўлган учта мониторда ахборот олиш ва энергоблокнинг 200 дан зиёд параметрларини визуаллаштириш орқали барча сигналларни қулай шаклда қабул қилиш имконияти туғилди, – дейди 1-қозон турбина цехи бошлиғи Алишер Юнусов. – Бу ишларнинг барчаси қурилмаларнинг эксплуатация даражасини яхшилаш ва ёқилғининг солиштирма сарфини камайтириш имконини беради.