$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Миллий тикланиш” партияси “тонировка”ни бепул қилиш таклифи билан чиқди

“Миллий тикланиш” партияси “тонировка”ни бепул қилиш таклифи билан чиқди Тонировка

«Миллий тикланиш» демократик партияси вакиллари автомобиль ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловларни бекор қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақида партиянинг расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Ўзбекистонда автомобиль ойналарини қорайтириш учун махсус рухсатнома талаб этилиши ҳамда бунинг учун тўловнинг юқорилиги ўтган йиллар давомида етарлича ва ортиғи билан муҳокама қилинди. Ва бу борада парламент қуйи палатасининг айрим депутатлари томонидан орқа ойна тусини бепул ўзгартириш, шунингдек, агар автомобилнинг икки ёнида орқа томонни кўриш учун кўзгу бўлса, пардаларни (чийпарда, дарпардалар) илиш мумкинлигига эришилди.

Аммо бу масаланинг ечими эмас. Чунки гап автомобилнинг фақат орқа ва орқа ён ойналари ҳақида эмас, барчасига бирдек тааллуқлидир. Чунки автомобиль салонида энг аввало ҳайдовчи учун қулайлик яратиш зарур.

Тўлов миқдорининг юқорилиги боис, бугунги кунда айрим фуқароларгина автомобиль ойналари тусини ўзгартирган. 2019 йил статистикасига кўра, улар жами автомобиллар сонининг 0,1 фоизини ҳам ташкил қилмаган.

Партия вакиллари ўзбекистонликларга қулайлик яратиш ҳамда мутахассисларнинг хулосасига кўра фуқароларнинг қуёшнинг ультрабинафша нурларидан тери саратони касалига чалинишларининг олдини олиш, автомобиль кондиционерларини камроқ ишлатилишига ва бунинг натижасида ёнилғи камроқ сарфланиб, атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг камроқ чиқишига, пировардида экологияни асрашга эришиш мақсадида автомобиль ойналари тусини ўзгартириш учун белгиланган тўловларни бекор қилиш зарур деб ҳисобламоқда.

“Бунинг учун партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳукуматнинг 2020 йил 2 августдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 646-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрланган”, дейилади партия эълон қилган хабарда.

Маълумки, ҳозирда автомобил ойналарини қорайтириш учун бир йил муддат учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги қарорига асосан, орқа ва олд ён ойналар учун Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 150 000 сўм), орқа ён ойналар учун БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм) миқдорида тўлов қилиш керак.

Теги :
Avto