$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

ЙПХ ходимини капотида "сайр қилдирган" Matiz тез ёрдам машинасига урилди

ЙПХ ходимини капотида "сайр қилдирган" Matiz “тез ёрдам” машинасига урилди Скриншот

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттириб, машинаси капотига осилиб турган ходимни “сайр қилдирган”ни акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 7 август куни Термиз шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида рўй берган.

Вилоят ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори тасдиқланган режага бўйича Термиз шаҳри И.Каримов кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида Matiz русумли автомашина светофорнинг тақиқланган чироғида ҳаракатланиб келгани учун тўхтатилган.

ЙПХ ходими ҳайдовчидан автомашинани четга олишини ва ҳужжатларини тақдим этишини сўраган. Бироқ ҳайдовчи ППХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан йўлини тўсиб чиққан ЙПХ ходимининг устига қараб ҳаракатланади. 1983 йилда Термиз шаҳрида туғилган ҳайдовчи ППХ ходими машинасининг капотига осилиб қолганига қарамай ҳаракатни давом эттирган.



Вазиятга гувоҳ бўлиб турган Damas ҳайдовчиси Matiz`нинг йўлини тўсиб қўйиб, такси ҳайдовчисининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйишга ҳаракат қилган, бироқ Matiz ҳайдовчиси унга чап бериб ҳаракатни давом эттирган. Бу орада ППХ ходими тезлик пасайганидан фойдаланиб, машина капотидан тушиб олишга муваффақ бўлган.

Таъкидланишича, Matiz кўп ўтмай Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли бўлган Damas русумли тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этади.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ўтказилмоқда.

Теги :
Жамият
Авто