$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Текширишларни рўйхатга олишни электрон юритиш қонун билан белгиланди

Фото: Getty Images Фото: Getty Images

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Шунга кўра, “Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди:

текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш;

мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш.

“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қуйидагиларни қўшимча равишда амалга оширади:

малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлайди;

малака имтиҳонини ўтказади;

аудиторнинг малака сертификатини беради.