$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Актёр Анвар Кенжаев вафот этди

 Актёр Анвар Кенжаев вафот этди Анвар Кенжаев

“Улфатлар”, “Ада эмас дада”, “Кулол ва Хурмача”, “Десант” (Қозоғистон), Аждодлар чорлови (Ўзбекистон-Жазоир, 1995 йил) “Таъзиядаги тўй”, “Йўқолган одам” каби фильмлардаги роллари нафақат ўзбек халқи, балки собиқ Иттифоқ давлатларида ҳам кўпчиликка таниш бўлган актёр Анвар Кенжаев вафот этди. Ҳозирча унинг вафоти сабаби ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Анвар Кенжаев кино санъатига 1960 йилларда кириб келган. Дастлабки ролларидан бирини 1966 йилда “Канют ғорининг сири” филмида ижро қилган. У актёрлик фаолияти давомида 60 га яқин фильмларда рол ўйнаган.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз!

Теги :
Жамият