$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати таҳлил қилинди

IES44

АОКАда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан қиш мавсумига тайёргарлик ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида қуйидаги асосий кўрсаткичлар маълум қилинди.

11 ойда 48,9 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Бугун мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган жами электр энергияси ҳажмининг салмоқли қисми “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги электр станциялари зиммасига тўғри келади.

2023 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунига кўра 48,9 млрд.кВт.соат (режа 47,8 млрд.кВт.соат) электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 1,1 млр.кВт.соатга кўп бўлиб, қўйилган вазифа 102,3 фоизга бажарилди. 

2023 йил якунига қадар режага асосан 53,8 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар

2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолининг электр ва иссиқлик энергиясига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб бугунги кунгача электр станциялар белгиланган режага мувофиқ мавсумга шай ҳолатга келтирилган. 

Жорий йилда мавсумга тайёргарлик кўриш режасига мувофиқ жами 53 та энергоқурилмаларда, жумладан 12 та энергоблок, 31 та қозон қурилмаси, 9 та буғ-газ қурилмаси ва 1 та газ-турбина қурилмасида мукаммал, ўрта таъмирлаш ишлари режалаштирилган эди. Туну-кун фаолият юритган ишчи-гуруҳлари томонидан режадан ташқари 16 та кенгайтирилган жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Барча чора тадбирлар ўз вақтида ва самарали бажарилиб, белгиланган режа ижроси таъминланди.

Жалб қилинган компаниялар

Таъмир ишлари сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида маҳаллий “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ мутахассислари қаторида АҚШнинг “General Electric”, Россиянинг “Силовые машины”, “Калужский турбинный завод” ва “Таганрогский котлостроительный завод”, Япониянинг “Mitsubishi Hitachi Power Systems”, Жанубий Кореянинг “Hyundai” консорциуми вакиллари ҳам жараёнларга жалб этилди. 

Иссиқлик марказларида реконструкция масаласи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги тегишли фармойишига асосан, Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ тасарруфидаги Шайхонтоҳур туманидаги “Ғарбий” 3-сон иссиқлик марказида 4 - ва 5- сонли қозон қурилмаси ҳамда Учтепа туманидаги “Чилонзор” 5-сон иссиқлик марказида 3 - ҳамда 4 - сонли қозон қурилмалари тўлиқ реконструкция қилиниб, мазут ёқилғисига мослаштирилди ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Оқтепа” ва “Боғзор” МФЙда когенерация қурилмалари ишга туширилди. Бунда, Тошкент шаҳрининг Оқтепа ва Боғзор маҳаллалари ҳудудида, электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 4,6 МВт, иссиқлик энергияси узатиш қуввати 25,4 Гкалл бўлган 2 та газ поршен қурилмаси, 2 та сув иситиш қозонлари тўлиқ иссиқлик тизими билан алоҳида иситиш пунктлари билан жиҳозланган ҳолда ўрнатилди. Бунинг натижасида иссиқлик тармоқларидаги йўқотишлар 90,0 фоизга камайтирилишига, қўшимча йилига 32,0 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига ҳамда 1,0 млн. метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сон қарори асосида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

6,35 млн. кВт соат электр энергиясини иқтисод қилинмоқда

Энергия самарадор қурилмалар билан қўшимча жихозлаш ҳисобига табиий ёқилғини исрофини камайтириш бўйича тизим таркибига кирувчи электр станциялари ва марказларидаги мавжуд электродвигателларга, 60 дона частота ўзгартиргич қўлмаларлар ўрнатилган бўлиб, бунинг натижасида двигателларни оптимал юкламаларда ишлатилиши жараёнларида йилига 6,35 млн. кВт соат электр энергиясини иқтисод қилинишига эришилмоқда.

15 МВт миқдорида қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ҳисобига жорий йилда тизим корхоналарига жами 15 МВт миқдорида қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 9,6 МВт қуёш панеллари ишга туширилиши натижасида 7,2 млн. кВт соат электр энергияси (36 мингта хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмоли) ва бунинг учун сарфланадиган 2 млн. кубметр табиий газ иқтисод қилинди. Жорий йил сўнгига қадар режадаги қўшимча 5,4 МВт қуёш панеллари ўрнатилиши якунига етказилиб, жами қуёш панелларининг тўлиқ қуввати 15 МВтга етказилади натижада йилига 27,0 млн. кВт соат электр энергияси ҳосил қилиниб, 5,0 млн. кубметр табиий газ иқтисодига эришилади.

11 ойда 1,1 млрд. куб метр табиий газ ва 203,9 млн. кВт.соат электр энергияси тежалди

Шунингдек, иссиқлик электр станциялари ва марказларидаги мавжуд энергоблоклар ҳамда буғ-газ қурилмаларини оптимал юкламаларда ишлатиш, режадан ташқари ўчишлар сонини камайтириш, конденсаторларини кислотали ювиш, жорий ва мукаммал таъмир ишларини бажариш ва шу каби ташкилий-техник тадбирларни амалга оширилиши натижасида 2023 йилнинг январ-ноябрь ойлари давомида 1,1 млрд. куб метр табиий газ ва 203,9 млн. кВт.соат электр энергияси тежалди.