$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

“ТАХИАТОШ ИЭС” АЖ: ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБААЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

	ИЭС 26

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ҳамда тизим корхоналари, жумладан “Тахиатош ИЭС” АЖда энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланишни кенгайтириш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 10 июнь куни “Иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳадаги янгиликларни амалиётга кенг жорий этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Тахиатош ИЭС” АЖда жами сиғими 2000 литрга тенг бўлган 10 дона қуёш сув иситгичларини ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қурилмалардан фойдаланиш хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган суткасига 15 кВт.соат электр энергияси ҳамда 14,4 Гкал иссиклик энергиясини иқтисод қилиш имконини беради. Шу тариқа бир йилда 5475 кВт.соат электр энергия ҳамда 5256 Гкал иссиқлик энергияси иқтисодига эришилади. 

Бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки, қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ер ости бойликлари ва заҳираларини тежаш баробарида, экологияга чиқарилаётган зарарли газларнинг миқдорини камайтириш имконини беради. – дейди ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи Ю.Бабажанов.