$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ОЧИҚ ТАҚСИМЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ ИШОНЧЛИЛИГИ ТЕКШИРИЛМОҚДА

ИЭС 16

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарида асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг аномал иссиқ об-ҳаво даврида ишончлилигини таъминлаш режасига мувофиқ, “Тошкент ИЭС” АЖда ҳам зарур ишлар амалга оширилмоқда. Станцияда айни пайтда истеъмолчиларга барқарор ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш учун ток трансформаторлари заҳираси яратилмоқда.

Белгиланган режага мувофиқ очиқ тақсимлаш қурилмаларининг 110-220-500 кВгача бўлган оқим ва кучланишли трансформаторлари техник ҳолатини навбатдан ташқари текшириш ва синовдан ўтказиш ишлари бажарилди.

Айни кунда Т-2, Т-3, Т-9 трансформаторларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари муваффақиятли якунланди, заҳирадаги Т-30 трансформатори техник синовдан ўтказилди.

-Техник синовдан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар қисқа муддатда бартараф этилиши таъминланди, - дейди электр цехи бошлиғи Мурод Кенжебаев. - Электр ўлчамлари синовдан ўтказилиб, мойдан таҳлил олинди. Бу жуда муҳим жараён бўлиб, трансформаторларда фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва узилишларнинг олдини олиш учун замин яратилади.