$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда илк бор талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ўтказилмоқда

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Интеллектуал олимпиаданинг жами соврин жамғармаси 900 миллион сўмни ташкил этади. Бундан ташқари ғолиб бўлган 3 та жамоа талабалари таҳсил оладиган олий таълим муассасаларига Президент совғаси топширилади.

Айни кунларда Ўзбекистон талабалари ҳаётида муҳим воқеа – Интеллектуал олимпиада бўлиб ўтмоқда.

Тарихда илк бор ўтказилаётган ушбу кенг миқёсли мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-96-сонли қарори ижросини амалга ошириш доирасида ташкил этилмоқда. Ушбу қарорда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили Интеллектуал олимпиадани ўтказиш белгилаб қўйилган.

Интеллектуал олимпиада Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Заковат интеллектуал клуби» ННТ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Интеллектуал олимпиада икки босқичда (ҳудудий ва республика) ўтказилмоқда. Шу йилнинг 9 декабр куни республикамизнинг 14 та ҳудудида ҳудудий босқич ўйини ўтказилиб, унда 123 та ОТМдан 861 нафар талаба қатнашди. Ҳудудий босқич якунида ҳар бир ҳудудда энг яхши натижа кўрсатган 50 жамоа республика босқичига йўл олди.

Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи олий таълим муассасалари талабалари ўртасида 4 кун давомида – 2022 йилнинг 14-17 декабр кунлари ўтказилмоқда ҳамда унда иштирокчилар қуйидаги 6 турдаги ўйинда беллашади:

«Заковат» ўйинининг спортча версияси;

брейн-ринг;

шахсий ўйин;

эрудит-квартет;

шахмат;

шашка.

Олимпиадада ҳар бир ОТМдан 12 нафар иштирокчи (7 нафари – «Заковат», брейн-ринг, шахсий ўйин, эрудит-квартет учун; 2 нафари (1 қиз, 1 ўғил) шахмат учун; 2 нафари (1 қиз, 1 ўғил) шашка учун; 1 нафар ОТМ мураббийи) қатнашади.

Маълумот учун, турнирда республикамизнинг 14 та ҳудудидан жами 50 та ОТМ жамоалари ҳамда уларда ўқийдиган жами 550 нафар талаба қатнашмоқда.

Интеллектуал олимпиада тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Иштирокчилар ҳар бир ўйинда ҳал қилувчи босқичга яқинлашмоқда.

Жумладан, ҳис-ҳаяжонга бой ўтган брейн-ринг ўйинида қуйидаги ярим финалчилар аниқланиб улгурган:

Тошкент педиатрия тиббиёт университети;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;

Андижон давлат университети;

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети.

Эрудит-квартет ўйинида эса қуйидаги жамоалар финалга йўл олди:

Наманган давлат университети;

Тошкент давлат педагогика университети;

Қарши давлат университети;

Бухоро давлат тиббиёт институти;

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.

Аёллар ва эркаклар ўртасидаги шахмат ва шашка баҳслари ҳам қизғин давом этмоқда. Ушбу баҳсларда бир қатор машҳур номларни ҳам учратиш мумкин. Шахмат бўйича олимпиада чемпиони Нодирбек Ёқуббоев (ЎзМУ), шашка бўйича кўп карра Осиё чемпиони Замира Усмонова (СамДУ), яна бир Осиё чемпиони Ҳумора Холиқбердиева (ГулДУ) ва Ўзбекистон чемпиони Замира Йўлдошева (ФарДУ) шулар жумласидандир.

Интеллектуал олимпиада 17 декабр куни якунига етади ва ғолиблар шу куни тақдирланади.

Интеллектуал олимпиаданинг жами соврин жамғармаси 900 миллион сўмни ташкил этади. Ушбу сумма мусобақалар кесимида қуйидагича тақсимланади:

«Заковат» ўйинининг спортча версияси:

1-ўрин 100 миллион сўм

2-ўрин 60 миллион сўм

3-ўрин 40 миллион сўм

Брейн-ринг:

1-ўрин 100 миллион сўм

2-ўрин 60 миллион сўм

3-ўрин 40 миллион сўм

Эрудит-квартет:

1-ўрин 100 миллион сўм

2-ўрин 60 миллион сўм

3-ўрин 40 миллион сўм

Шахсий ўйин:

1-ўрин 30 миллион сўм

2-ўрин 20 миллион сўм

3-ўрин 10 миллион сўм

Шахмат:

Эркаклар

1-ўрин 30 миллион сўм

2-ўрин 20 миллион сўм

3-ўрин 10 миллион сўм

Аёллар:

1-ўрин 30 миллион сўм

2-ўрин 20 миллион сўм

3-ўрин 10 миллион сўм

Шашка:

Эркаклар:

1-ўрин 30 миллион сўм

2-ўрин 20 миллион сўм

3-ўрин 10 миллион сўм

Аёллар:

1-ўрин 30 миллион сўм

2-ўрин 20 миллион сўм

3-ўрин 10 миллион сўм

Интеллектуал олимпиаданинг умумжамоа ҳисобидаги ғолиблари олимпиада дастуридаги ўйинларда эришилган ғалабалар ва бериладиган баллар сонига қараб аниқланади.

Умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлган 3 та жамоанинг олий таълим муассасаларига Президент совғаси топширилади.

Тадбирнинг ёпилиш маросими доирасида бадиий дастур ҳамда брейн-ринг ўйинининг финал баҳсларини ўтказиш режалаштирилган.