$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

МУТАХАССИСЛАРНИНГ ЕТАКЧИ КОМПАНИЯЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ИЭС 18

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида фаолият юритаётган мутахассислардан таркиб топган бешинчи гуруҳ Италияда ўқувларни бошлади.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ йил бошида ходимлар малакасини ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиққан эди. Унга кўра мутахассислар Россия, Германия ва Италия давлатларида ўз билимларини янада мустаҳкамлашлари назарда тутилган. Шунга асосан Италиянинг AC “Boilers S.P.A.” компанияси билан меморандум ҳам имзоланган эди. Ўзаро келишувга кўра, ходимлар малакаси ва касбий кўникмаларини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил қилинмоқда. 

Хусусан, куни кеча “Тахиатош ИЭС”, “Тошкент ИЭС”, “Муборак ИЭМ”, “Сирдарё ИЭС” ва “Тошкент ИЭМ” ходимларидан таркиб топган навбатдаги гуруҳ Италияда ўқувларни бошлади. 

Мутахассислар даставвал, чиқиндини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи заводда бўлишди. У ерда жорий этилган замонавий технологиялар, электр энергияси ишлаб чиқаришда самарадорлик натижалари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, ўқув курси иштирокчилари Новара шаҳрида жойлашган “Alpiq” электр станциясида ҳам бўлишди. Кимёвий корхона учун электр энергияси ишлаб чиқарувчи мазкур мажмуада AC “Boilers S.P.A.” компаниясининг қозонлари ўрнатилган. 

Маълумот ўрнида, Италиянинг AC “Boilers S.P.A.” компанияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида йил охирига қадар 10 та гуруҳга бириктирилган 100 нафардан ортиқ ходим малакаси оширилиши режалаштирилган.