$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ТАБИИЙ ГАЗ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАДОРЛИГИНИ ОШИРАДИ

IES15

“Толимаржон ИЭС” АЖ 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари белгиланган режага мувофиқ ташкил этилмоқда. 

Айни пайтда буғ-газ қурилмалари цехида асосий фильтр сепараторини монтаж қилиш ишлари олиб борилиб, 1-газ узатиш тармоғига фильтр сеператор ўрнатиш ишлари тўлиқ якунига етди.

2-газ узатиш тармоғига эса фильтр сеператор учун “Ўзэнерготаъминлаш” АЖ томонидан зарур жиҳозлар олиб келиниб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Мазкур сепараторлар ишга туширилгач, унинг ёрдамида станциядаги комбинациялашган циклдаги буғ-газ қурилмасининг ишончли ва тўхтовсиз ишлаши таъминланади ва станциядаги газ компрессорларини тўлиқ тозаланган газ ёқилғиси билан узлуксиз равишда таъминлаш имкони яратилади. 

Замон талабига тўла жавоб берадиган хорижий ускуналарнинг хизмат муддати сезиларли равишда узайтирилади, иш унумдорлиги ортади, шунингдек, ускуналарни жорий таъмирлашга сарфланадиган маблағлар ҳажми ва импортдан келтириладиган материаллар сарфи камаяди. 

- Ушбу ишлардан кўзланган асосий мақсад куз-қиш мавсумида буғ-газ қурилмаларининг барқарор ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш, - дейди қозон-турбина цехи бошлиғи ўринбосари Алишер Тошов. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, айни пайтда 1-газ узатиш тармоғидаги фильтр сеператор тўлиқ ишга туширилиб, бир суткада 6 000 000 кубометр табиий газ сифатли ҳолатда буғ-газ қурилмаларига етказиб берилмоқда. Навбатдаги қурилманинг монтаж ишлари якунлангач эса, бир кунда яна 6 000 000 кубометр табиий газ етказиб берилиб, ҳар иккала қурилма ёрдамида кунига 12 000 000 кубометр табиий газ етказиб беришга эришилади.