$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ТЎРАҚЎРҒОН ИЭС: СУВНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

IES32

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти корхоналарида тасдиқланган тадбирлар режасига биноан станцияларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари изчил олиб борилмоқда. 

Жумладан, айни кунларда Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси кимё цехида автоном тузсизлантирилган сув ишлаб чиқариш тизимидаги катионит-анионит фильтрларни навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди. Мазкур ишлар цехнинг муҳандис-техник ходимлари ҳамда чилангарлар томонидан олиб борилмоқда. 

Ушбу ишлардан кўзланган мақсад - ишлаб чиқариш жараёнида ифлосланган конденсат сувларини кимёвий реагентлар ёрдамида тозалаб, уни такроран ишлаб чиқаришга бериш тизими ҳолатини техник кўрикдан ўтказишдан иборатдир. Амалга оширилаётган ишлар давомида фильтрловчи материаллар структурасини аниқлаш учун намуналар олинади, унинг сатҳи ва хусусиятлари сақланганлиги даражаси ўрганиб чиқилади, йил давомидаги эксплуатация жараёнида йўқотилган фильтрловчи материалнинг миқдори лойиҳада белгиланган даражага етказилади. 

- Сув тайёрлашнинг амалдаги талаблар асосида ташкил этилиши электр станциясининг ишончли, узоқ муддат ҳамда тежамкор равишда эксплуатация қилинишининг муҳим омили ҳисобланади. Ушбу мақсадларда турли катионит, анионит каби кимёвий ион алмашувчи материаллардан фойдаланилади. Фильтрловчи материаллар табиий сув манбаларидан буғ ва сув иситиш қозонларини тўлдириш ёки турли технологик мақсадлар учун келиб тушаётган сувга ишлов беришда ишлатилади. - дейди Тўрақўрғон ИЭС кимё цехи етакчи муҳандис-технологи Одилжон Қўчқоров. 

Ҳозирги кунда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор берилган ҳолда ишлар давом эттирилмоқда, бу эса ишларнинг сифатли бажарилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.