$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Сувчилар мактаби”: Янги мавсум, олддаги марралар ва эришилган натижалар

Агробанк Agrobank

Бундан бир йил аввал 18 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинган эди. Шундан сўнг, шу йилнинг 29 май кунидаёқ “Агробанк” ва Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳамкорлигида “Сувчилар мактаби” лойиҳасига старт берилган. 

Очилиш маросими

Бугун пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашаган Сув хўжалиги вазирлиги биносида "Сувчилар мактаби" 2-мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Рахимович, ТИҚХММИ МИТ ректори Мирзаев Баҳодир Суюнович ва Агробанк раҳбари Рустам Маматқулов Ўктамовичлар сўзга чиқиди. “Университетимиз тажриба хўжалигида Хитойнинг Шимоли-Ғарбий қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда 5 га. майдонга ҳам томчилатиб, ҳам ёмғирлатиб, анъанавий тарзда суғориш технологияси жорий этилди. Бунинг бир қисми тупроқ остига қувурлар орқали сув юбориш ёрдамида амалга оширилди. Айтиш мумкинки, амалиётга жорий этилаётган янги технологиялар яхши самара бермоқда”, — дейди ТИҚХММИ МИТ ректори Мирзаев Баҳодир Суюнович.

Лойиҳадан кўзланган мақсад 

Мактабни ташкил этишдан асосий мақсад - сувдан фойдаланувчилар (хусусан деҳқон ва фермерларни) сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш ва шу орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, инновацион технологияларни қўллаш бўйича билим ва кўникмалар бериш ҳисобланади.

Биринчи босқич 

Мактаб фаолиятининг биринчи босқичдаги беш ой мобайнида (май-октябр) 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қисқа муддатли курсларда ўқитилиб, ўқиш 5 та мобиль гуруҳлар ташкил этилган ҳолда, махсус жиҳозланган транспортларда туман секторларида жойга чиққан ҳолда ташкил қилинган. 

Хориж тажрибаси

Мактабни ташкил этишда Туркия, Испания, Хитой давлатларини тажрибалари ўрганилган ҳамда ушбу давлатлардан хорижий мутахассислар жалб қилиниб, ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Ўқув жараёнига 50 нафардан ортиқ илмий ходимлар, 20 нафар Туркия, Испания, Хитойлик экспертлар жалб қилинди. Ўқув жараёнини узлуксиз ташкил қилиш мақсадида, иштирокчилар ҳар куни кофе-брейк, тушлик ва зарур ҳолларда, ётоқхоналар билан таъминланган. Шунингдек, барча иштирокчиларга махсус иш қуроллари ҳамда ўқув материаллари тарқатилган.


2-босқич старт олди

Ўқитиш давомида фермер ва иштирокчилар томонидан билдирилган фикр мулохазаларидан келиб чиқиб бундай ўқишларни доимий йўлга қўйиш белгилаб олинган. Ўқувларда иштирок этган тингловчилар таклиф, фикр-мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда узоқ муддатли дастур ишлаб чиқилган ҳамда бугундан бошлаб “Сувчилар мактаби”ни иккинчи босқичига старт берилди.

Ўқитиш режаси қандай?

Ўқитишнинг биринчи босқичи тингловчиларнинг, асосан, сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ малакасини оширишга қаратилган бўлса, иккинчи босқичда аниқ амалий тадбирларга урғу бериш режалаштирилган. 

Иккинчи босқич 60 минг нафар фермер хўжаликларини қамраб олади

Иккинчи босқични янада такомиллаштирган ҳолда назарий ва амалий билимлар бериб борилиши кўзда тутилган бўлиб, Агробанк томонидан Республиканинг 13 та ҳудудида замонавий ўқув хоналари ҳамда илғор сув тежовчи технологиялар қўлланилган тажриба майдонлари ташкил этилган. Ўқув курслари иккинчи босқичи 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлиши кутилмоқда.

Янги ўқув курслари 

Ҳар бир гуруҳ ўқув курсларда 5 кун давомида ўқитилади, бунда 3 кун назарий 2 кун амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, мактабда “Лойиҳачи” ҳамда “Ташкилотчи” ўқув курслари ҳам ташкил этилаётгани маълум бўлган. “Лойиҳачи” ўқув курсларида пудратчи-қурувчи ташкилотлар мутахассис ходимлари сертификат асосида ўқитиш ташкил этилган. “Ташкилотчи” ўқув курсларида ҳудудлардаги ишчи гуруҳ аъзолари доимий малакалари ошириб борилиши кутилмоқда.

Курслар билан боғлиқ ҳаражатларни тўлиқ Агробанк молиялаштиради

Ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва дарс бериш жараёнларига 150 нафар профессор ўқитувчилар (шундан 30 нафар Туркия, Испания, Хитойлик экспертлар) танлов асосида жалб қилинган. Ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади ҳамда курсларни ташкил этиш учун 13 та ҳудудга махсус жиҳозланган микроавтобуслар ажратилган.

Теги :
Iqtisodiyot