$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ширин оғу”нининг аччиқ таъсири

sugar shakar шакар сахар


Шакар бугунги кунда кундалик истеъмол маҳсулотига айланиб улгурган. Шакар ёки шакарли маҳсулот истеъмол қилаётганингизда ҳеч унинг фойдалари ёки зиёни ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Танганинг иккинчи томони бўлганидек, шакарнинг ҳам фойда ва зиёнлари талайгина.

Албатта, фойдасидан бошлаган маъқул

Шакар кўп мулоҳазали маҳсулотдир. Бу борада олимлар кўплаб тажрибалар текширишлар олиб борган. Одам организмига бунинг кўп истеъмоли зиён бўлиши билан бирга меъёрда қабул қилиш зарур ҳамдир. Чунки, Шакар энергия манбайи ҳисобланади. У организмга тушиши билан глюкозага айланиб, энергия учун сарфланади. Жисмоний зўриқишлар, спорт машғулотларида шакарли нарса истеъмол қилинса, одам организмида энергияга бўлган эҳтиёт тезда камаяди. 

Инсон ақлий меҳнат қилар экан, унда углеводларга бўлган эҳтиёж етарли даражада сезилади. Буни бартараф этиш учун эса шакар фойдали маҳсулотдир. 

Шакарнинг яна бир томони, у сизда кайфиятни кўтарувчи гармонларни ишлаб чиқаришда кўмакчи вазифасини бажаради. Шакарни меъёрида истеъмол қилган одамларнинг кайфияти доим ижобий бўлади. 

Шакарнинг кони – зарар

Фойдаси бўлган нарсани, албатта, зиёни ҳам бўлади. Масалан, Шакар инсон танасида ёғ тўпланишига олиб келувчи асосий воситалардан бири ҳисобланади. Шакар организмда гликоген захирасини ошириб юборади. Гликогенлар организмда йоққа айланиб семизликни келтириб чиқаради. Доимий равишда меъёрдан ортиқ шакар ёки ширинлик еган одамнинг семизлигига асосий сабаб ҳам айнан шу. 

Бошқа бир томондан эса, шакар сохта очлик ҳисини уйғотишга қодир. Шакар қонга тез сўрилиб глюкоза миқдорини бирдан ошириб юборади. Бунинг натижасида, ошқозон ости бези қўшимча равишда инсулин ишлаб чиқаришни бошлаб, глюкоза миқдорини пастлатади. Ундан кейин, бош мияда ошқозон очувчи ҳужайралар ишга тушади. Оқибатда иштаҳа очилиб, сохта очлик ҳиси пайдо бўлади. 

Қандли диабет. Одам доимий кўп миқдорда овқат ёки ширинлик ейиши қонда инсулин миқдорини оширади. Натижада сурункали равишда қандли диабет касаллиги келиб чиқади. 

Шакарсиз 30 кун

Фактларга кўра, инсон бир кунда 14 чой қошиқ шакар истеъмол қилади. Бу дегани 14 чой қошиқча шакар чой ичиш эмас, балки бу миқдор одам организмига шакарли ичимлик ва ширинлик маҳсулотларидан, хоҳ шоколад бўлсин, хоҳ ширинлик орқали кириб боради.

 Одам шакардан кечганида организмда сезиларли даражада ўзгариш содир бўлади. Бу борада тажрибачилар 30 кун шакарсиз яшаган одамда қандай ўзгаришлар бўлишини синаб кўришган. Бугунги кунга келиб эса ушбу тажриба челленжга айланиб улгурди. Хўш, 30 кунда нималар содир бўлади?

Булардан биринчиси, юздаги тошмалар камайиши. 30 кунлик шакардан кечиш тажрибаси ўтказилганида инсон юзидаги ажинлар ва тошмалар камайган ҳамда юзи тиниқлашган. Бундан ташқари, ушбу тажриба қўлланилганида, одамда яна бир сезиладиган жараён танадаги зарарли ёғларнинг эришидир. Шакар истеъмолини тўхтатиш организмда йиғилиб қолган ортиқча ва зарарли ёғларни эритади ва тана массасини барқарорлаштиради. 

Одам хотираси ҳам бир томондан шакарга боғлиқ. Хотираси кучли инсонлар асосан, шакарли маҳсулотларни кам истеъмол қилади. Ушбу тажриба орқали инсон ўз хотирасини мустаҳкамлашига ҳам эришиш мумкин. Бундан ташқари бош қисмидаги оғриқлар камайиши ҳам шулар қаторидандир. 

Юқоридаги бир фактни инкор қилувчи ҳолат ҳам учрайди, албатта. Бу эса чарчаш ҳиси, шакардан кечиш организмни чарчоқлардан фориғ қилади ва тетик юришни кафолатлайди.

Шакарни истеъмол қилиш ҳам, уни чеклаш ҳам инсонга маълум бир қийинчилик ёки касаллик келтириб чиқаради. Ҳамма нарса меъёрида бўлгани маъқулдир.